Косово ҳукуматида бундан олдинги ҳукуматда тараққиёт вазири бўлган депутат Энис Керван “Косово мустақил республика. Биринчи мақсадимиз қисқа вақт ичида ЕИга аъзо бўлиш. Бу билан бирга НАТО аъзолиги учун расмий ариза билан мурожаат қиламиз” деб гапирди. Украинадаги вазиятга эътибор қаратган Керван “Ҳозира у ерда қонли ҳисоб-китоб бўлмоқда. Украина халқини Косоволиклар жуда яхши тушунади. Шунга ўхшаш сценарий бизнинг устимизда тузилмоқда. Биз ҳеч қандай урушни истамаймиз. Косово халқи ва ҳукумати сифатида глобал кучларнинг ҳисоб-китоб қиладиган майдонига айланишни истамаймиз” деди.
Енис Керван Москва ҳозирда серблар ва Косоволиклар ўртасида зиддият кучайишидан манфаатдор эканлигини ва серб миллатчилиги тушунчаси билан минтақани алғов-далғов қилиш режаси борлигини билдирди.
Косово НАТОга аъзо бўлмоқчи
Украина уруши оқибатида вазият янада таранглашган Косовода НАТО аъзолиги учун жиддий ҳаракатлар бошланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Украинанинг стратегик авиабазаларга берган зарбалари Москвани ҳайратга солди – Bloomberg
- Нега одамлар эшакка эргашади?
- Роналду икки йил ичида иккинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритди
- Барселона ишқибозлиги: хасрат ва надомат?
- Саудия Арабистонида алкоголни босқичма-босқич қонунийлаштириш режалаштирилмоқда